07:54 / 21.12.2020
5571

Қамчиқ довонида қалин туман тушди

Қамчиқ довонининг Наманган вилояти ҳудудидан ўтган қисмида қалин туман тушиши ҳолати кузатилмоқда, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги.

ИИВ барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёт бўлишни, ҳайдовчилардан:

  • заруратсиз тунги вақтда транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликни;
  • атрофдаги транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақлашни;
  • пиёдаларга эътиборли бўлишни;
  • газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликни сўраган.
Top