HAVAS қисқа вақт ичида 100-дўконини очмоқда. Илк харидорларни совғалар кутади!

100-дискаунтер атиги 1 йил 9 ой муддатда: HAVAS дискаунтерлар тармоғида навбатдаги 100-дўкон ишга тушиши муносабати билан, барчангизни 2020 йил 25 декабр куни мазкур дўконнинг очилиш маросимига таклиф этамиз.
Юзинчи дўкон очилиш маросими 2020 йил 25 декабр куни соат 10:00да Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Феруза даҳаси, 22-уй манзилида бўлиб ўтади.
HAVAS ушбу шодиёнани Ўзбекистон халқи билан биргаликда нишонлаш мақсадида харидорларга турли совғалар тайёрлаб қўйган.
100-дўконимизнинг биринчи 1000 нафар харидорига совға сифатида жами 1 тонна мандарин улашмоқчимиз.
Азиз дўстлар, HAVAS дискаунтерлар тармоғи барчангизни 100-дўкон очилиш маросимини биргаликда нишонлашга таклиф этади.
Дўконимизга оилангиз, яқинларингиз билан биргаликда ташриф буюринг ва очилиш маросимидан баҳраманд бўлинг.
Маросимга соат 11:30 га қадар ташриф буюрган харидорларда телефон улашиш ўйинида иштирок этиш имконияти бўлади. Ўйинда 20 та «Samsung A series» смартфонларидан бирини ютиб олишингиз мумкин.
Шунингдек, юқорида айтиб ўтганимиздек, дўконимизга ташриф буюрган биринчи 1000 нафар харидорнинг ҳар бирига 1 килограммдан мандарин цитрус меваси улашилади. (Мандаринлар миқдори чекланган – 1000 кг).
1 йил 9 ой – қисқа муддат, шунга қарамай ушбу қисқа вақт ичида HAVAS жамоасининг тинимсиз меҳнати дўконлар сонини 100 тага етказиш имконини берди. Вазифа мушкуллигига қарамай, Сиз бизга нисбатан илиқ муносабатингиз билан жамоамиз ҳар бир аъзосининг тинимсиз меҳнат қилишига, HAVAS дискаунтерлар тармоғини янада ривожланишига ва ходимларнинг ўз устида тинимсиз ишлашига илҳомлантирдингиз.
Буларнинг барчаси учун HAVAS улкан миннатдорлигини билдиради.
Эслатиб ўтамиз, бизнинг асосий мақсадимиз – нафақат пойтахтимизда, балки барча вилоятлар аҳолисига ҳамёнбоп харидлар имкониятини яратиб беришдир. Биз жамоамиз билан биргаликда шу йўналишдаги фаолиятимизни кенгайтиришда давом этамиз.
Оилангиз, яқинларингиз билан HAVAS дискаунтерлар тармоғида навбатдаги 100-дўкон очилиш маросимига ташриф буюринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

18:57 / 19.03.2025
Havas тармоғи истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши компания номига сазовор бўлди

09:00 / 07.03.2024
Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди

09:00 / 19.12.2023
Марказий Осиёдаги дўконлар сони бўйича йирик чакана савдо тармоғи бўлмиш Havas уч юзинчи юбилей дўконини очди

13:00 / 06.06.2023