Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Малика» савдо мажмуасидаги пичоқбозлик бўйича расмий маълумот берилди
2020 йилнинг 8 декабрь куни соат 13:40да 21 ёшли С.Х. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Тахтапул маҳалласи Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “Малика” савдо мажмуасининг асосий кириш дарвозаси олдида 27 ёшли Р.М. билан жанжаллашган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, С.Х. жанжал давомида қўлидаги совуқ қурол ҳисобланган “пакки” пичоғи билан фуқаро Р.М.нинг бел ва ўнг лунж соҳасига тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Р.М.нинг танасида “бел соҳаси чап ярми санчиб кесилган жароҳати. Ўнг лунж соҳаси кесилган жароҳат”лари мавжудлиги, улар оғирлик даражаси бўйича “ўртача оғир” тан жароҳатлари ҳисобланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:47 / 07.01.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўртасидаги жанжал бўйича чора кўрилди
09:14 / 19.12.2025
Шайхонтоҳур туманида тўртта автомобил иштирокида ЙТҲ қайд этилди
17:18 / 27.11.2025
Тошкентда ижарачи аёлга шилқимлик қилган уй эгаси 5 суткага қамалди
19:57 / 02.11.2025