Code.org платформаси ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади
Дунёга машҳур Code.org платформаси IT Park билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ўзаро ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад – болалар учун IT дунёси имконият эшигини очиш.

2020 йилнинг 17 декабр куни One Million Uzbek Coders бир йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирда Dubai Future Foundation (БАА) директори ўринбосари Абдулазиз Ал-Жазири Code.org сайтидаги янгиланиш ҳақида сўзлади. Унга кўра, энди мактаб ўқувчилари ҳам ўқув жараёнида қатнашиши ва касбни эгаллаши мумкин. Бунинг барчаси IT Park, Code.org ва Dubai Future Foundation ҳамкорлиги самарасидир.
Code.org’нинг халқаро ҳамкорлик бўйича вице-президенти Леонардо Ортиз Виллакорта ўз видеомурожаатида платформа мактаб ўқувчиларининг креативлик, муаммони ечиш ва бошқа кўникмаларини ошириш мақсадида One Million Uzbek Coders лойиҳасида фаол қатнашишини маълум қилди.
Code.org’нинг асосий янгиланишларидан бири – бу платформа энди ўзбек тилида ҳам ишлайди. Бу ўсиб келаётган авлод IT дунёсини ўрганишда ҳеч қандай тил тўсиқларига дуч келмаслигини англатади.
Code.org – бу мактабларда компьютер фанини ўрганишни кенгайтиришга қаратилган нотижорат ташкилот. Платформада 1 700 000дан ортиқ ўқитувчи ва 53 000 000дан ортиқ ўқувчи рўйхатдан ўтказилган. Ўтган йил курсларнинг 70 000дан ортиқ битирувчиси иш олган.
Мавзуга оид

11:45 / 29.05.2025
17 та хорижий компания Ўзбекистонда офисини очишни режалаштирмоқда

21:15 / 04.11.2023
IT Park резидентларининг экспорти ҳажми 3 баробарга кўпайди

19:53 / 07.09.2023
IT Park 236 та компанияни резидентлик мақомидан маҳрум қилди

18:49 / 27.07.2023