Дастур венчур фондлар ва экспертлар олдида лойиҳаларнинг очиқ тақдимоти билан якунланди. Жамоалар учун бу таклиф олиш ва салоҳиятли инвесторлар олдида ўзини кўрсатиш, томошабинлар учун эса бугунги кунда ўзбек стартап муҳитида қандай ғоялар муҳокама қилинаётганини кўриш имкониятини берди.

Kun.uz Business ушбу тадбирни кузатиб борди. Қуйида тадбир ҳақида ҳикоя қилмоқчимиз: эртага бизнесга айланиши мумкин бўлган илк ғоялар айнан шу ерда пайдо бўлади. Саҳнада тақдим этилган лойиҳалар билан танишинг.

AISHA AI — бизнес учун рақамли ёрдамчи

Асосчилар: Элзодхон Шарафаддинов, Алишер Тожиев

Ғоя: компаниялар учун “ақлли ёрдамчи” ишлаб чиқадиган лойиҳа. Ғоя – оддий бизнес вазифаларни турли соҳаларда қўлланиладиган рақамли ечимлар ёрдамида автоматлаштириш. Маҳсулотларимиз: Call metrics, Voice agent ва Chatbot компанияларга мижозлар билан самарали ишлаш, ички жараёнларни кучайтириш ва ходимларга юкламаларни пасайтиришга ёрдам беради. ChatGPT каби халқаро сервислар мавжуд, лекин улар кўпинча маҳаллий бозор хусусиятларини ҳисобга олмайди ва Ўзбекистондаги бизнес жараёнларга интеграция қилинмаган. AISHA AI айнан мана шу бўшлиқни тўлдиришни мақсад қилган.

Қандай ишлайди: тизим компаниялар маълумотларига уланади ва бир нечта функцияларни бажаради:

Call metrics – қўнғироқлар таҳлили, статистика тузиш, хизмат сифатини баҳолаш;

Voice agent – мижозлар қўнғироқларига автоматик жавоб бериш, зарур маълумотларни тақдим этиш ёки зарурат бўлганида операторга улаш;

Чат-бот – чатда мижозларнинг тез-тез бериладиган саволларига жавоб бериш, ҳужжатларни (шартномалар, ҳисоб-фактуралар, хатлар) автоматик тарзда тайёрлаш, ходимларга керакли файл ва ҳисоботларни топишда ёрдам беради.

Босқич: айни пайтда AISHA AI прототипи компанияларда синовдан ўтказилмоқда.

Сайт: https://aisha.group/uz

Aixposure —ChatGPT’да кўриниб туриш

Асосчилар: Нуржаҳон Қандаҳоров, Равшан Жуманазаров, Миркамол Илҳомов