Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БМТнинг учта тузилмаси билан ҳамкорликни кенгайтиради
Бу ҳақдаги қарор давлат раҳбари томонидан 15 декабр куни имзоланди, деб ёзмоқда Norma.
Гап БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), БМТ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (ҚХРХЖ) ҳамда БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури (БООД) хусусида бормоқда. Уларнинг барчаси Италиянинг пойтахти – Римда жойлашган.
2020 йил ноябр ойида Ўзбекистон яқин 2 йил муддатга ФАОнинг Европа учун Минтақавий конференцияси раиси этиб сайланган.
Қайд этилишича, ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгиланди ва тегишли “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси штат жадвалига ўзгартиришлар киритилди:
элчи ўриндошлик асосида мамлакатнинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузуридаги доимий вакили этиб тайинланди. У бу сифатда Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлигига доир барча масалаларни мувофиқлаштиради;
маслаҳатчи — доимий вакил ўринбосари лавозими киритилади. Унинг мажбуриятлари жумласида — ФАО, ҚХРХЖ ва БООД билан тизимли амалий ҳамкорликни ривожлантириш;
элчихонанинг маслаҳатчиси лавозими элчихонанинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўзгартирилди.
Ҳужжат 16.12.2020 йилдан кучга кирди.