Жаҳон | 17:05 / 25.12.2020
3147
1 дақиқада ўқилади

Африкадаги кўлда қайиқ ағдарилиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

 Беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Фото: kids.kiddle.co

Угандадаги Алберт кўлида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлди, 12 киши қутқариб қолинди, деб хабар берди SABC радиостанцияси.

"Ҳодиса 22 декабр куни кечқурун, балиқчилар соҳилга қайтишга тайёрланаётганида содир бўлган. Қайиқда 47 киши бўлган. Қайиқ соҳилга яқинлашганида ағдарилиб кетган", - деди Рунга посёлкасидаги соҳил хизмати ходими Ашраф Оромо.

Унинг сўзларига кўра, беш киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Алберт кўли катталиги жиҳатидан Африкада еттинчи ўринда туради. Унинг узунлиги 160, эни 30 км. Максимал чуқурлиги эса 51 метрга етади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид