Ўзбекистон | 10:23 / 25.12.2020
8806
1 дақиқада ўқилади

Прокуратура фермер Дўстжон Хакимов мурожаати бўйича текширувни бошлади

Фото: KUN.UZ

Хоразм вилояти прокуратураси Ҳазорасп туманидаги «Хакимов Хакимжон» фермер хўжалиги ерларининг суд қарори билан давлат захирасига қайтарилгани, бунда ҳокимлик томонидан судга қалбаки ҳужжат тақдим қилинган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги танқидий мақолага муносабат билдирди.

«Фуқаро Дўстжон Хакимовнинг «Хакимов Хакимжон» фермер хўжалиги ер майдонлари туман ҳокимининг қалбаки қарори асосида суд томонидан олиб қўйилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Ҳозирда мурожаатда келтирилган Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан судга қалбаки ҳужжат тақдим қилинган бўлиши мумкинлиги ҳолати бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва қонуний қарор қабул қилиш учун терговга қадар текшириш ўтказилмоқда», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ, Ҳазорасп тумани ҳокимлиги ҳам мақолага муносабат билдирган, бироқ, қалбаки қарор ҳақидаги саволларни жавобсиз қолдирган эди.

Мавзуга оид