Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТ ва информатика йўналишига ихтисослашган мактабларга қабул бошланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги
2020-2021 ўқув йили учун ахборот технологиялари ва информатика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактабларга илк бор иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш бўйича квоталар тасдиқланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, айни вақтда барча таянч мактабларда қабул комиссиялари ташкил этилган ва саралаш танловида иштирок этадиган талабгорларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Ҳужжатларни электрон платформа орқали онлайн ҳам топшириш мумкин.
2021 йилнинг январь ойи бошида Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази билан биргаликда тасдиқланган қабул квоталари асосида республика бўйича ташкил этиладиган 12та ахборот технологиялари ва информатика йўналишидаги таянч мактабларга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш бўйича танловлар ўтказилади.
Таянч мактабларда таҳсил олиш учун 540 нафар иқтидорли ўқувчи 2021 йилнинг январь ойида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган саралаш тест синовлари асосида саралаб олинади.
Энг муносиб ҳамда иқтидорли ўқувчилар 2020-2021 йилнинг 2-ярим йиллигидан бошлаб ахборот технологиялари ва информатика йўналишидаги таянч мактабларда таълим олишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида мазкур йўналишдаги мактаблар ташкил этилганлиги сабабли уларга ўқувчилар қабули 2020-2021 ўқув йили бошида ўтказилган. Бугунги кунда ушбу мактабларда 120 нафар 5-синф ўқувчилари ахборот технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олмоқда.
Тавсия этамиз
Кузнинг илк салқин ҳафтаси – айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Жамият | 22:17 / 15.09.2025
Исроилнинг Қатарга ҳужуми: бу Туркияга сигналми?
Жаҳон | 20:55 / 15.09.2025
“Олма сиркаси” — ўзини касалга чиқариб, машҳурликка эришган блогер ҳикояси
Соғлом ҳаёт | 18:45 / 14.09.2025
“Опасида 8, укасида эса 8,5 балл” – IELTS’дан юқори балл олган китобхонлар оиласи
Жамият | 14:01 / 14.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Трамп президентлиги даврида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади
Жаҳон | 23:33 / 16.09.2025
-
Педагогларга янги имтиёзлар ва Устюртдаги жуда катта газ захираси – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:17 / 16.09.2025
-
Ғазо босиб олинмоқда: Исроил ким билан урушяпти ўзи?
Жаҳон | 23:00 / 16.09.2025
-
Замбияда икки эркак сеҳр ёрдамида президентни ўлдиришни режалаштиргани учун қамалди
Жаҳон | 22:55 / 16.09.2025
Мавзуга оид

14:36 / 27.08.2025
АКТдан фойдаланган ҳолда инвестиция фаолиятини амалга ошириш механизми белгиланди

10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди

13:56 / 04.12.2024