01:11 / 26.12.2020
9271

Дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 80 миллиондан ошди

Фото: Reuters

Дунё бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 80 миллиондан ошди. Бу ҳақда Worldometers хабар берган.

Worldometers'га кўра, кеча дунёда вирус юқтирганлар сони 79 миллион 722 минг 398 нафарни ташкил этаётганди. Тошкент вақти билан 26 декабр 00:40 ҳолатига кўра, сайтдаги коронавирус ҳисоблагичи вирус юқтирганлар сони 80 миллион 45 минг нафардан ошганини кўрсатмоқда. Дунё бўйлаб ўлимлар сони 1,75 миллиондан ошган.

Кеча энг кўп вирус юқтириш ҳолати доимгидек АҚШда кузатилган – 193 минг нафар. Бразилияда охирги суткада 58 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган бўлса, янги вирус ўчоғига айланган Британияда бу кўрсаткич 39 минг нафардан ошган. Россия (29 минг), Германия (26 минг), Ҳиндистон (23 минг) ва Францияда (21 минг) ҳам кунлик ўсиш юқори бўлган.

Дунёда вирус юқтириш бўйича ҳамон АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда ҳозиргача 19,1 миллиондан ортиқ одам вирус юқтириб улгурди ва 337 мингдан ортиқ америкалик ҳалок бўлди. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (10,1 миллион) ва Бразилия (7,4 миллион) бормоқда. Россия, Франция, Британия, Туркия ва Италияда вирус юқтирганлар сони 2 миллиондан ошган. Испания, Германия, Аргентина, Колумбия, Мексика, Польша, Эрон, Украина ва Перуда вирус юқтирганлар сони 1 миллиондан ошган.

«Коронавирус ватани» бўлган Хитой вирус юқтирганлар сони бўйича 80-ўринга тушиб кетди. Айни дамгача Хитойда 86 мингдан ортиқ одамда вирус аниқланган. Охирги вақтларда Баҳрайн (91 минг), Кения (95 минг) ва Жазоир (97 минг) бу борада Хитойни ортда қолдирди.

Энг кўп тест ўтказиш бўйича ҳамон АҚШ етакчилик қилмоқда. Ҳозиргача 242 миллион 312 мингдан ортиқ америкалик коронавирусга тест топширган. Бу борада Ҳиндистон (166 миллион) Хитойни (160 миллион) ортда қолдирди. Россия эса 88 миллион фуқаросини тестдан ўтказишга улгурди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top