Жаҳон | 15:21 / 26.12.2020
3872
1 дақиқада ўқилади

Эфиопияда 200дан ортиқ киши жангарилар ҳужуми қурбонига айланди

Бош вазир Абий Аҳмад низо ҳудудига федерал қўшинларни жўнатган. Ҳарбийлар ҳужум қилишда айбланган 42 нафар қуролли шахсни йўқ қилган.

Фото: AFP

Эфиопиянинг Бенишангул-Гумуз районида жангарилар ҳужуми оқибатида 200дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қизил хоч жамияти кўнгиллиларига таяниб Reuters хабар берди.

 Қайд этилишича, минтақада этник зўравонлик ҳолатлари тез-тез кузатилади.

Кўнгиллилардан бири Мелесе Месфиннинг хабар беришича, шу кунларда 207 нафар тинч аҳоли вакили ва ҳужум уюштирганларнинг 15 нафари ҳалок бўлган.

Бош вазир Абий Аҳмад низо ҳудудига федерал қўшинларни жўнатган. Ҳарбийлар ҳужум қилишда айбланган 42 нафар қуролли шахсни йўқ қилган.

Ноябрда Эфиопияда содир этилган қатлиом оқибатида камида 600 киши ҳалок бўлганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид