Ўзбекистон | 16:32 / 26.12.2020
8047
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда вақтинча ўтилмаётган фанлар III чоракдан давом этади

Пандемия даврида ўқувчилар соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларининг олдини олиш мақсадида жорий ўқув йили I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 млн нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганлигини ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилди.

Қайд этилишича, ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид