Жаҳон | 22:28 / 28.12.2020
10424
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг коронавирусга қарши курашдаги асосий хатоси айтилди

Энтони Фаучининг қўшимча қилишича, вирусга қарши чораларнинг, хусусан, ниқоб тақишнинг сиёсийлаштирилиши ҳам мамлакатнинг андемияга қарши курашишига салбий таъсир кўрсатди.

Фото: AFP

Алоҳида штатларнинг ҳаракатларидаги номувофиқлик ва коронавирусга қарши курашда ягона ёндашувнинг йўқлиги АҚШнинг пандемиядан бошқа мамлакатларга нисбатан кучлироқ жабр кўришига олиб келди. АҚШнинг бош инфекционисти Энтони Фаучи ана шундай фикр билдирди, деб хабар бермоқда CNN.

 Фаучининг таъкидлашича, пандемия штатлар орасидаги чегарани билмайди, шунинг учун унга қарши кураш чораларида муайян боғлиқлик талаб қилинади. Аммо унинг сўзларига кўра, айрим штатлар ҳаракатларида сезиларли тафовутлар кўзга ташланди ва вирус тарқалишини тўхтатишда ягона ёндашув бўлмади.

«Қўшма Штатларнинг энг кўп жабр кўрган мамлакатга айланишига кўплаб омиллар сабаб бўлди, аммо штатларнинг турлича йўл тутишлари пандемияга қарши курашдаги энг ожиз томонимиз бўлди», — деди Фаучи.

Унинг қўшимча қилишича, вирусга қарши чораларнинг, хусусан, ниқоб тақишнинг сиёсийлаштирилиши ҳам мамлакатнинг пандемияга қарши курашишига салбий таъсир кўрсатди.

Охирги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус юқтирганлар сони 19 миллиондан ошган. Мамлакат касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

Мавзуга оид