Иқтисодиёт | 12:03 / 28.12.2020
14546
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўсишда давом этди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари 29 декабр кунидан кучга киради.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 3,15 сўмга ошган ва бир доллар 10 476,92 сўмни ташкил қилди. Доллар курси қаторасига тўққизинчи ҳафта кўтарилмоқда.

Евро курси 49,58 сўмга пасайиб, 12 786,03 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,55 сўмга арзонлаган ва 1 рубль 141,27 сўмни ташкил этган.

Мавзуга оид