Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi Mi 11 флагманини тақдим этди
У Qualcomm Snapdragon 888 процессори ўрнатилган илк смартфон ҳисобланади. Қурилманинг минимал конфигурацияси саккиз гигабайт оператив ва 128 ёки 256 гигабайт доимий хотирага эга.
Фото: Xiaomi
Xiaomi компанияси Mi 11 туркумидаги флагман смартфонлари тақдимотини ўтказди.
Смартфон 6,81 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган бўлиб, HDR10+ технологиясини қўллаб-қувватлайди.
У Qualcomm Snapdragon 888 процессори ўрнатилган илк смартфон ҳисобланади. Қурилманинг минимал конфигурацияси саккиз гигабайт оператив ва 128 ёки 256 гигабайт доимий хотирага эга.
Mi 11 108, 13 ва 5 мегапикселли учта камера билан жиҳозланган. Унинг аккумулятори ҳажми 4600 миллиампер-соатга тенг.

Саккиз гигабайт тезкор ва 256 гигабайт доимий хотирага эга Mi 11 нархи 3999 юан (613 доллар) деб баҳоланмоқда. Унинг глобал сотуви қачондан бошланиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Мавзуга оид
10:59 / 23.01.2026
Xiaomi Ўзбекистонда REDMI Note 15 смартфонлари сериясини тақдим этди
21:42 / 18.01.2026
Xiaomi ултратовуш динамикли смарт-кўзойнак чиқарди
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
00:15 / 04.01.2026