20:00 / 29.12.2020
5228
Реклама

Dream City Development компаниясидан ўтаётган йил сарҳисоби

Dream City Development компанияси барча ҳамкорлар, мижозлар ва ҳамкасбларга самарали йил учун миннатдорчилик билдиради. Анъанага кўра, келаётган йил арафасида ўтган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва янги ютуқларнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Ўтаётган йил ўзига хос синовли давр бўлди. Биргаликда барча машаққат, синовлардан муносиб ўтиб, янада кучлироқ бўлиб, муваффақият қозонганимиздан мамнунмиз.

Компания ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва садоқат учун самимий миннатдорчилигини билдиради. Ҳамкор ва мижозларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва ишончи туфайли биз бу йилни мамлакатдаги энг муваффақиятли қурилиш компанияларидан бири мақомида якунлаяпмиз.

Барча қийинчиликларга қарамай, компания ўтаётган йилда сой бўйида жойлашган янги улкан лойиҳа – Seoul Mun савдо ва кўнгилочар марказига тамал тоши қўйди. Пойтахтимиздаги мазкур маскан яқин келажакда юртдошларимизнинг севимли жойига айланади. Ушбу ғоядан илҳомланиб, биз энг қийин пайтларда ҳам ишлашда ва ҳаракат қилишда давом этдик. Шунингдек Boulevard савдо-маркази ва шопинг авенюдаги савдо жойларига бўлган қизиқиш юқори даражада. Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги Boulevard ва Gardens Residence турар жой мажмуасидаги хонадонлар деярли тўлиқ топширилди.

Янги йил байрами арафасида барчага омад, келажакка, имкониятларга ишонч ва куч-қувват тилаймиз. Ўтаётган йил ҳар бир инсон қанчалик кучли бўлиши мумкинлигини, ҳар қандай муаммоларни қандай қилиб биргаликда муносиб енгишимиз, дўстлик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат қанчалик муҳимлигини яна бир бор англатди.

Орзу, умидлар ва ишонч билан келаётган йилга қадам қўяйлик. Келаётган йилда садоқатли шерикларимизга бахт, омад, саломатлик ва муваффақият ёр бўлсин. Ҳар бир хонадонда меҳр-муҳаббат, тотувлик ва фаровонлик бўлсин. Келаётган 2021 йил барча учун улкан режалар амалга ошадиган ва катта имкониятлар йили бўлсин!

Ҳурмат билан, Dream City Development.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top