Ўзбекистон | 12:18 / 29.12.2020
5260
1 дақиқада ўқилади

Кейинги йилда 2та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади 

Кейинги йилда 2 та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳукуматга кейинги йил 1 мартдан бошлаб, ички туризм йўналишларидаги авиақатновларни йўлга қўйиш ва авиачипта нархининг бир қисмини, бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этиш вазифаси юкланади.

“Шунингдек, бир қатор ҳудудий аэропортлар давлат-хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга берилади.

Кейинги йилда 2 та тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади, Буxоро – Урганч – Xива темир йўлини электрлаштириш бошланади.

Аҳоли пунктлари ўртасидаги, айниқса, қишлоқларни туманлар марказлари билан боғлайдиган узлуксиз автобус қатновлари хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтирилади.

Тошкент шаҳрида ерусти метросининг 12 километрлик иккинчи босқичи фойдаланишга топширилади. Шу тариқа ерости ва ерусти метро линиялари яхлит тизим сифатида бир-бирига уланади”, - деди давлат раҳбари.

Туризм объектлари атрофидаги ер майдонлари, сув ва йўл инфратузилмаларини яхшилаш учун бюджетдан 1  триллион сўм ажратилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид