Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия Буюк Британия билан авиақатновларни тикламоқда
Норвегия Европанинг бошқа мамлакатлари каби ўтган йилнинг 21 декабридан Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатганди.
Норвегия Буюк Британия билан авиақатновларга қўйилган тақиқни бекор қилмоқда ва 2 январдан парвозларни тиклайди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Шу билан бирга, Норвегияга коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазият кузатилаётган мамлакатлардан келганлар коронавирусга топширган тести манфий чиққанлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этишлари лозим.
Бундан ташқари, Норвегияда ўз яшаш жойи бўлмаганлар мамлакатга келганидан сўнг меҳмонхонада 10 кун карантинда ўтириши керак бўлади.
Норвегия Европанинг бошқа мамлакатлари каби ўтган йилнинг 21 декабридан Буюк Британия билан авиақатновларни тўхтатганди.
Бунга Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми аниқлангани сабаб бўлган. Мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, янги турдаги коронавирус 70 фоизга юқумлидир.
Мавзуга оид
23:02 / 11.07.2026
Англия-Норвегия баҳси бошланиш вақти кечиктирилиши мумкин
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026