Жаҳон | 21:25 / 03.01.2021
9573
1 дақиқада ўқилади

2021 йилда дунёга келадиган болаларнинг тахминий сони маълум қилинди

Фото: EPA

2021 йилнинг илк куни дунёда 371 минг 504 бола туғилди. Бу ҳақда БМТнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.

2021 йилдаги илк бола Фижида дунёга келган.

БМТ прогнозига кўра, янги йилда дунёда жами 140 млн бола туғилиши кутилмоқда. Уларнинг ўртача умр давомийлиги 84 йилни ташкил қилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид