Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
Бахтсиз ҳодиса 8 июн куни Истанбул шаҳрининг Фотиҳ тумани, Лалели мавзесидаги трамвай бекатида юз берган: яқинлари билан саёҳатга борган бола трамвайдан тушгач, бекат ва релслари оралиғида қисилиб қолган. У трамвай ҳаракатланиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистонлик 6 ёшли бола Истанбулда бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бахтсиз ҳодиса 8 июн куни Истанбул шаҳрининг Фотиҳ тумани, Лалели мавзесидаги трамвай бекатида юз берган. Яқинлари билан саёҳатга келган вояга етмаган бола трамвайдан тушганидан сўнг бекат ва релслар оралиғида қисилиб қолган. У транспорт воситасининг ҳаракатланиши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳозирда Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига зарур консуллик-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш чоралари кўрилаётганини билдирди.
Шунингдек, бош консулхона ота-оналардан Истанбулда жамоат транспорти серқатновлигини инобатга олган ҳолда вояга етмаган фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни ва улар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия қилган.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
09:12 / 20.04.2026