12:01 / 04.01.2021
7671
Реклама

Huvaydo турар жой мажмуаси – фаровон ҳаёт учун аъло танлов

Янги йилга янги режалар, катта мақсадлар билан қадам ташланади. Бу йил янги хонадонга кўчиб ўтишни ният қилаётганлар учун Huvaydo турар жой мажмуасини таклиф этамиз. Хонадонлар тайёр таъмирланган ҳолда сотувга қўйилган. Харидорларга қулай шартлар билан 18 ойлик муддатли тўлов тақдим этилади. Ҳар бир хонадонга ерости автотураргоҳидан жой СОВҒА қилинади!

Бундан ташқари мажмуа бир қанча афзалликларга эга. Huvaydo турар жой мажмуаси замонавий уй-жой учун қўйиладиган барча талабларга жавоб беради.

Катта ва тайёр хонадонлар. Харидорларга 133 квадрат метрга эга хонадонлар таклиф этилади. Замонавий меъморий ечим, кенг йўлаклар, хонадонлардаги катта панорама деразалар каби барча жиҳатлар аҳоли қулайлиги учун яратилган. Барча хонадонлар сифатли таъмирланиб сотилмоқда ҳамда кўчиб келишга тўлиқ тайёр. Бу эса хонадон таъмирлашга кетадиган харажат ва вақтни тежайди.

Қулай жойлашув ва кенг ҳовли. Мажмуа пойтахтимизнинг қадимий ва файзли масканларидан бири Ҳувайдо маҳалласида жойлашган. Унинг умумий майдони 20000 квадрат метрни ташкил қилиб, шундан 17000 квадрат метр майдон – ҳовли яшил майдонлари ва инфратузилма зонаси. Турар жой мажмуаси унинг марказидаги етти қаватли Huvaydo Tower ва бешта олти қаватли уй-жой биносидан иборат. Айнан Huvaydo Tower'да сўнгги хонадонлар ўз эгасини кутмоқда. Мажмуада болалар ва спорт майдончалари, дам олиш жойлари, ўриндиқлар, фаввора ва ландшафт билан бойитилган ҳовли мавжуд. Автомобил эгалари учун ерости ва ерусти автотураргоҳ жойлари бунёд этилган. Ҳудудда узлуксиз видеокузатув олиб борилади. Кириш жойида назорат пункти ўрнатилган.

Сифатли хизмат кўрсатилади. Ҳозирда мажмуадаги 90 фоиз хонадонларга аҳоли кўчиб келган. Бу ерда оиланинг барча аъзолари: катталар, қариялар ва болалар учун барча шароит яратилган. Мажмуанинг барча инфратузилмаси тўлиқ фаолият кўрсатади. ProSM бошқарув компанияси мажмуадаги уй-жой ва маиший масалаларни ҳал қилади. Шунингдек, компаниянинг мажмуа ҳудудида тозаликни сақлаш, муҳандислик тизимларида профилактика ишларини олиб бориш, лифт ва бошқа ускуналарга хизмат кўрсатиш ва бошқа вазифаларни ўз ичига олади.

Huvaydo турар жой мажмуасидаги мукаммал лойиҳаланган хонадонлар эгаси бўлиш имкониятини бой берманг. Таклиф чекланган.

Батафсил маълумотларни қуйидаги рақам орқали ёки савдо офисига ташриф буюрган ҳолда билиб олишингиз мумкин: +99895 194-00-40

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, ал-Хоразмий кўчаси, 60-65 уйлар.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Telegram: t.me/huvaydoresidence

Facebook: fb.com/huvaydoresidence

Instagram: @huvaydo_residence

Сайт: huvaydo-residence.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top