Жаҳон | 20:16 / 04.01.2021
5998
1 дақиқада ўқилади

Коронавирусни 10 сонияда аниқловчи қурилма ишлаб чиқилди 

Анқарадаги Билкент университети олимлари коронавирусни 10 сонияда аниқловчи қурилмани ишлаб чиқишди. Diagnovir деб номланган қурилма коронавирусни сўлак намуналарида аниқлай олади.

Фото: w3.bilkent.edu.tr

Бунинг учун намуна махсус аралашма билан аралаштирилиб, сўнгра юқумли инфекцияларни аниқлаш учун чипга жойлаштирилади. Агар биосенсор инфекция борлигини аниқласа, қурилманинг оптик тизими ёруғланиш рангини ўзгартиради. Коронавирусни текшириш жараёни 10 сониядан ошмайди.

Олимларнинг таъкидлашича, асбоб самарадорлиги 99 фоизга етади. Унда қўлланувчи технология турк мутахассислари томонидан 7 ой ичида ишлаб чиқилган ва нафақат коронавирус, балки бошқа патогенларни ҳам аниқлай олади. Айни вақтда қурилмани патентлаш режалаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид