Ўзбекистон | 19:12 / 05.01.2021
99916
2 дақиқада ўқилади

Жасур Умиров устидан қўзғатилган жиноят иши судга оширилди

Тергов давомида айбланувчининг айби далиллар асосида тўлиқ тасдиқланди, дея баёнот берди Самарқанд вилоят прокуратураси.

Вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланаётган хонанда Жасур Умиров устидан тергов якунланиб, жиноят иши 5 январь куни судга оширилди.

Жиноий иш 2020 йил 9 октябрь куни қўзғатилиб, гумонланувчи 21 декабрда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган эди.

Самарқанд вилояти прокуратураси хабарига кўра, тергов давомида айбланувчининг айби мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланган.

Шу сабабли Жасур Умиров ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбланиб, иш кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судига юборилган.

Ушбу айблов (шахснинг 18 ёшга тўлмаганини била туриб номусга тегиш) судда тасдиқланган тақдирда, хонанда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Шу билан бирга, шу иш доирасида фуқаро А.З. ва Ш.Қ.ларга ЖКнинг 241-моддаси 2-қисми (Оғир ёки ўта оғир жиноятларни олдиндан ваъда бермасдан яшириш) ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 2020 йил июнида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида рўй берган. Ҳолат Kun.uz'да ёритилгунга қадар туман ИИБ мазкур ҳолатда жиноят аломатлари бўлмаган, деб топиб, жиноят иши қўзғатишни рад этганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти