Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автотранспорт воситалари қатнови учун жадвал асосида ёпилади. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, бунга йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабдир.
Жумладан:
Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг 7-сон шаҳар клиник шифохонасидан (олдинги 17-сон) Юнусобод метроси (мўлжал: Универсам)гача бўлган қисми (икки томонлама йўлнинг бир томони) 7 - 14 январь кунлари ёпиқ бўлади.
Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг Юнусобод метросидан (мўлжал: Универсам) 7-сон шаҳар клиник шифохонаси (олдинги 17-сон) йўналишидаги қисми (икки томонлама йўлнинг иккинчи томони) эса 14-21 январь кунлари ёпилиши маълум қилинган.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид
11:40
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026