Жамият | 20:25 / 06.01.2021
1599
3 дақиқада ўқилади

Божхона пломбалари «электронлашади»

Давлат божхона қўмитаси товарларнинг Ўзбекистонга ноқонуний равишда кириб келишининг олдини олиш ва транспорт воситаларининг тўғри ҳаракатланишини кузатиш имконини берадиган инновацион янгилик ҳақида маълумот берди.

«Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона ҳудуди бўйлаб божхона назорати остида ташилаётган товарлар ва транспорт воситаларига божхона идентификациялашининг асосий усули - пломбалар ва муҳрлар босиш қўлланади.

Божхона соҳасига замонавий ахборот коммуникация технологиялари кенг миқёсда жорий этилиши, хусусан, «рақамли божхона» тамойили татбиқ этилаётгани товар ва транспорт воситаларини пломбалашнинг анъанавий усулларини ҳам янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Шу мақсадда соҳага яна бир инновацион янгилик – электрон пломбаларни қўллаш амалиёти кириб келмоқда.

Бу нима дегани? Содда қилиб айтганда, эндиликда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларининг сифатли божхона назоратини таъминлаш мақсадида электрон пломбалар орқали уларнинг ҳаракатланишини бевосита кузатиш мумкин бўлади.

Айтайлик, ҳозирга қадар ҳам айрим ҳолларда «А» чегара-божхона постидан кириб келиб, «Б» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига етиб бориши белгиланган юк автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл давомида қатъий белгиланган йўналишни ўзгартириш, турли усуллар билан божхона назорати остидаги юкларни тушириб қолдириш ва ўрнига бошқа юкларни юклаш каби қонунбузарлик ҳолатларини содир этишга уриниши учраб туради.

Электрон пломбаларнинг қўлланиши эса товарларнинг Ўзбекистон Республикасига ноқонуний равишда кириб келишининг олдини олиш ва транспорт воситаларининг тўғри ҳаракатланишини кузатиш имконини беради.

Айни масала давлат раҳбарининг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон фармонида алоҳида назарда тутилган.

Фармон билан тасдиқланган «Йўл харитаси»га кўра, электрон пломбалар орқали Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларнинг ноқонуний киришининг олдини олиш ҳамда ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларининг сифатли божхона назоратини таъминлаш бўйича чораларни ўз вақтида кўриш имконини берувчи товар ва транспорт воситаларини кузатиш тизими тест режимида жорий этилади.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида яқинда Давлат божхона қўмитаси мазкур тизимни жорий этиш юзасидан танлов эълон қилди», дейилади хабарда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти