Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратурада касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Бош прокуратурасида 8 январь – прокуратура органлари ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органларини халқ прокуратурасига айлантириш, аввало, тизимда очиқлик ва шаффофликни тўла таъминлаш ҳамда фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилиш асосий вазифа этиб белгилангани, қонун посбони деган юксак мақомга муяссар бўлган прокуратура ходимлари учун бундай ҳаётий ҳақиқатлар устувор бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда прокуратура ислоҳ қилиниб, жазоловчи орган эмас, балки том маънода инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминловчи идорага айлангани, бутун фаолият тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаб бартараф этишга йўналтирилаётгани қайд этилди.


Тадбир якунида бош прокурор буйруғига асосан ҳалол ва фидокорона меҳнати билан жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ва хизмат вазифаларини намунали бажараётган бир қатор ходимлар тақдирланди.


Байрам тадбирида бир гуруҳ расмийлар сўзга чиқиб, прокуратура ходимларини касб байрами билан табриклади. Бош прокуратура матбуот хизмати жараёндан суратлар тақдим этди.






Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра, Ўзбекистонда 8 январь – прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган эди.
2017 йилнинг 7 январь куни прокуратура органлари ходимлари куни олдидан давлат раҳбари бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашиб, гаплашиб олган эди.

Мавзуга оид
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
11:13 / 02.03.2026
9 минг доллар талаб қилган прокуратура ходими ушланди
09:30 / 26.02.2026
“Ноҳақ айблашди” – Самарқандда собиқ ИИБ ходими Олий суддан адолат кутяпти
19:07 / 14.02.2026