08:02 / 13.01.2021
9204

Тошкент ИИББ дўконлар раҳбарларига илтимос билан чиқди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтдаги кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарларига мурожаат билан чиқди. 

Унда айтилишича, жорий йилнинг 7 январ куни Мирзо Улуғбек туманида автомобилда қаровсиз қолдирилган вояга етмаган бола уни ҳаракатга келтириб, дўконга тўқнашиши билан боғлиқ ҳодиса тезкор тартибда хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланишини талаб этган. 

“Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти сиздан автотураргоҳ ва савдо маркази (дўкон) биноси орасида махсус чеклов мосламалари ўрнатишингизни илтимос қилади”, - дейилади мурожаатда. 

Қайд этилишича, мазкур чора юқоридаги каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарурдир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январ куни Тошкентда 8 ёшли бола Lacetti автомобилида Мирзо Улуғбек тумани Қорасу-6 даҳасида жойлашган "Макро" супермаркетига кириб кетди

Top