Фан-техника | 16:00 / 16.01.2021
6850
6 дақиқада ўқилади
Реклама

LG 2021 йил инновациялари учун CES мукофотига лойиқ деб топилди

Истеъмолчилар технологиялари ассоцияциясининг компанияларнинг турли соҳалардаги хизматларини баҳолайдиган расмий дастури LG OLED телевизори ва LG InstaView музлатгичларини “Энг яхши инновациялар” мукофоти билан тақдирлади.

Истеъмолчилар технологиялари ассоцияцияси LG Electronics (LG) компаниясини 2021 йил CES® Innovation Awards мукофотида эътироф этган ҳолда, технология ва дизайн соҳасидаги инновацион ишланмалари учун тақдирлади. LG OLED TV технологиялари ва музлатгичлар учун LG InstaView® Door-in-Door® технологиялари лойиқ деб топилган “Энг яхши инновациялар” билан бирга LG компанияси CES Innovation Awards кўргазмасининг ўнлаб мукофотларига сазовор бўлди. Бу компания тарихида мукофотлар сони бўйича энг яхши кўрсаткичдир.

CES 2021 мукофоти OLED – телевизорлари, саундбарлар, маиший техника, премиум-классдаги смартфонлар ва LG'нинг кўплаб бошқа моделлари дунё майдонида тақдим этилган энг инновацион қурилма ва соҳаларнинг расмий тан олиниши кўргазмаси – CES Innovation Awards'да қўлга киритган саккизинчи мукофотдир.

CES'нинг энг яхши инновациялари: CES 2021 кўргазмасида LG OLED TV технологияси CES Best of Innovation Award мукофотига яна бир бор, бу сафар LG ўйин категориясида сазовор бўлди. OLED-телевизор ишлаб чиқаришда шубҳасиз дунё етакчиси бўлган LG компанияси бетакрор қора ранг, реал етказиб бериш ва чексиз контрастни таъминлаб, кўнгилочар технологиялар соҳасида улкан имкониятларни яратди.

LG маиший техникаси ҳам LG InstaView Door-in-Door технологияси учун илк марта CES Best of Innovation Award мукофотини қўлга киритди. Мазкур технология фойдаланувчиларга музлатгич эшигини очмасдан ва маҳсулотларни сарҳил ҳолда сақлаган ҳолда унинг ичидагиларни кўриш имкониятини беради. Шу орқали у дизайн ва функционаллик ўртасида бетакрор мувозанатни таъминлайди. Музлатгич овозни таниш инновацион технологияси билан ҳам жиҳозланган. Шунинг учун ҳам ҳар иккала қўл маҳсулотлар билан банд бўлганида музлатгични оддий овозли буйруқ ёрдамида осонгина очиш мумкин.

LG томонидан яратилган уйда кўнгил очиш технологиялари: 2021 йилда янги LG OLED, LG NanoCell кўнгилочиш қурилмалари, NEXTGEN телевизорлари ва TONE Free қулоқчинлари алоҳида диққатга сазовор бўлди. Мазкур моделлар ҳақидаги батафсил маълумотлар январь ойида ўтказиладиган CES 2021 кўргазмасида тақдим этилади.

LG маиший техникаси: LG компаниясининг янги маиший техникалари CES 2021 Innovation Awards мукофотларини қўлга киритади. Улар орасида LG InstaView Door-in-Door музлатгичлари, ўта катта юкни қайта ишлай оладиган WashTower™ кир ювиш машинаси, LG CordZeroThinQ Vacuum, шунингдек, кирларни ювиш, уйни ва ҳавони тозалаш технологиялари, шунингдек, ҳавони тозаловчи PuriCare ихчам қурилмаси шулар жумласидандир.

LG мобиль телефонлари: Дунёдаги илк айланадиган LG WING 5G смартфони LG компаниясининг мобиль қурилмалар соҳасида CES Innovation Awards кўргазмасида тақдим этилган етакчи қурилмасига айланди. 6,8-дюймли, соат мили бўйлаб 90градусга айланадиган ва иккинчи 3,9-дюймли OLED-дисплейини очувчи P-OLED FullVision рамкасиз экрани сабабли LG Explorer Project лойиҳаси доирасида LG компаниясининг илк смартфони 5G'дан фойдаланган ҳолда бир неча экранларда ишлаш давомида фойдаланувчиларга янги ва ғаройиб имкониятларни тақдим этади. Жуда демократик нархга эга, 6,8-дюймли FullVision Cinematic OLED-дисплейи, универсал камера ва 5G кучли тезлиги  билан жиҳозланган LG VELVET ҳам CES 2021 кўргазмасида инновациялар учун мукофотни қўлга киритди.

LG компаниясининг бизнес учун ечимлари: CES 2021 кўргазмасида қурилмалар учун LG компаниясининг IT ечимлар соҳасидаги инновациялари ҳам алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Мазкур ечимлар иш учун ҳам, кўнгил очиш учун ҳам аъло даражада мос келади. Машҳур LG UltraWide ўйин мониторлари, LG gram 17 ноутбуклари ва CineBeam Laser 4K проекторлари CES 2021 мукофотига лойиқ деб топилди.

CES Innovation Awards: CES Innovation Awards дастури – Истеъмолчилар технологиялари ассоциацияси томонидан ҳар йили ўтказиладиган танлов. Унда жами 28та товар категорияларидан дизайн ва технологиялари соҳасидаги энг яхши ишланмалар эътироф этилади. Дастур лауреатларни танлайди ва уларнинг ҳар бирига юқори баҳо беради. Оммавий ахборот воситалари вакиллари, дизайнерлар, муҳандис ва бошқа соҳа вакилларидан иборат обрўли эксперт-судьялар гуруҳи муҳандислик сифати, эстетика ва дизайн, функционаллик ва истеъмолчилар учун жозибадорлик каби кўрсаткичлар асосида аризаларни кўриб чиқади.

LG компаниясининг CES 2021 Innovation Awards кўргазмасида қўлга киритган мукофотлари тўлиқ рўйхати 2021 йилнинг 11 январь куни Нур Султон вақти билан соат 19:00да ўтказиладиган матбуот анжуманида эълон қилинади ва CES веб сайтида омма эътиборига ҳавола этилади. 2021 йилда соҳа етакчилари ва етишиб чиқаётган юлдузлар 11 январдан 14 январга қадар доимий равишда ривожланаётган технологияларни олдинга ҳаракатлантириш учун йўналиш бериш мақсадида виртуал равишда тўпланишади. Илк, тўлиқ рақамлаштирилган CES 2021 кўргазмаси янги ишланмалар, жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилиш ва соҳа келажагини аниқлаш учун ҳақиқий платформага айланади ҳамда технологиялар соҳасидаги ҳамжамиятга ғоялар билан ҳавфсиз ўртоқлашиш ва келажагимизни белгиловчи қурилмаларни намойиш этиш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид