Бош вазир ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг лавозим мажбуриятларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Ўзгартиришларга мувофиқ, бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари фаолияти инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, республикада қулай инвестиция муҳитини сақлаш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, иқтисодиёт реал сектори маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари ҳамда географиясини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Бунда аввал унинг бевосита жавобгарлигига киритилган давлат активларини бошқариш, монополияга қарши сиёсатни ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш соҳасига боғлиқ масалалар қайта тақсимланди.
Қуйидаги вазифалар унинг бевосита жавобгарлигидан чиқарилди:
- божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий АКТни жорий этиш, божхона тўловларининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш борасида божхона органлари фаолияти мувофиқлаштирилиши;
- импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турларининг ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
- бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, маҳаллийлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
- президент ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида Ўзбекистон ҳудудида ўзига хос товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензиялар бериш ишларини ташкил этиш.
Янги ваколатлар доирасида президентнинг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига асосан ташкил этилган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилиш бош вазир ўринбосари зиммасига юклатилди.
Бундан ташқари, бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси бошлиғи ва мутахассисларининг функционал вазифаларини тақсимлайди.
Мавзуга оид
10:15 / 23.11.2024
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
21:10 / 18.11.2024