Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2,4 млрд долларлик активларга эга Миллий инвестиция жамғармаси IPO ўтказишини эълон қилди
Ўзбекистонда транспорт, энергетика, коммунал ва телекоммуникация хизматлари каби соҳалардаги 13 та йирик давлат компанияси улушларини қисман ўзида жамлаган Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондон фонд биржаларида IPO ўтказишини эълон қилди.
Фото: Миллий инвестиция жамғармаси
“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ Тошкент ва Лондон фонд биржаларида акцияларнинг дастлабки жойлаштируви кутилаётгани ҳақида эълон берди.
Kun.uz'га тақдим этилган пресс-релизда айтилишича, компания портфелидаги улушларнинг жами соф активлар қиймати 2025 йил 31 декабр ҳолатига 2,44 млрд долларга баҳоланган.
Жамғарма 2024 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади. Вазирлик жамғармани АҚШнинг Franklin Templeton компаниясига (дунё бўйлаб 1,74 трлн доллар қийматдаги активларни бошқаради) ишончли бошқарувга берган.
UzNIF портфели – давлатга қарашли 13 та компаниянинг қуйидагича ҳажмдаги ва қийматдаги миноритар акцияларидан иборат:

Қайд этиш лозим, президент қарорига асосан, UzNIF портфелидаги компаниялар 2030 йилга қадар ўз соф фойдасининг камида 50 фоизи миқдорида дивиденд тўлаш мажбуриятига эга.
IPO саналари ва нарх параметрлари кейинроқ эълон қилинади.
IPO учун обуна чекланган вақт давомида очиқ бўлишини инобатга олган ҳолда, чакана инвесторлар Тошкентдаги таклиф доирасида буюртма бериш учун олдиндан Ўзбекистонда брокерлик ҳисобварақларини очиши тавсия этилади.
Маълумот учун, UzNIF портфелидаги компанияларнинг қуйидаги 6 таси 2028 йилгача Franklin Templeton билан ҳамкорликда индивидуал тарзда IPO ўтказиши ҳам кўзда тутилган: Uzbekistan Airways, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ўзбектелеком”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ҳудудгазтаъминот”.
Мавзуга оид
21:34 / 08.04.2026
Тошкент вилоятида 400 гектар майдонда халқаро инновацион тиббиёт шаҳарчаси барпо этилади
12:53 / 07.04.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
18:00 / 31.03.2026