Иқтисодиёт | 11:44 / 23.04.2026
2110
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади

Жаҳон банки Марказий Осиёда умумий энергетика инфратузилмасини ривожлантиришга инвестиция киритади. Бу энергия узатиш имкониятларини уч бараварга яхшилаши кутиляпти. «Марказий Осиёда электр энергияси савдосини кенгайтиришдан олинадиган иқтисодий фойда камида 15 млрд долларини ташкил этади. Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликнинг йўқлиги оқибатида бой берилган даромадлар миқдори эса йилига 4,5 млрд доллар», дейди Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси минтақавий лойиҳалар координатори Дмитрий Петренко.

Фото: AP

Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилиш учун тахминан 1 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси координатори Дмитрий Петрин маълум қилди, дея хабар берди Kun.uz мухбири.

Петринга кўра, трансчегаравий энергетика инфратузилмасини ривожлантириш тармоқларининг ўтказувчанлик қобилиятини сезиларли даражада оширади. «Биз энергия узатиш имкониятларининг тахминан уч баравар яхшиланишини кутяпмиз», — деди у.

Дастур амалга оширилиши натижасида Марказий Осиёда электр энергияси савдоси ҳажми йилига 8600 ГВт/соатдан 15000 ГВт/соатгача, электр узатиш тармоқларининг қуввати эса 4,5 ГВт’дан 16 ГВт’гача ошиши кутиляпти. Шунингдек, 9 ГВт’гача қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

«Марказий Осиёда электр энергияси савдосини кенгайтиришдан олинадиган иқтисодий фойда камида 15 млрд долларини ташкил этади. Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликнинг йўқлиги оқибатида бой берилган даромадлар миқдори эса йилига 4,5 млрд доллар», дейди Жаҳон банки вакили.

Петрин асосий муаммолар қаторида мамлакатлар ўртасидаги координация етарли эмаслиги ва сифатли маълумотлар танқислигини қайд этиб ўтди. Маълумотлар тақдим этишдаги камчиликлар қарор қабул қилиш учун зарур таҳлилларни шакллантириш ва уларнинг сифатини оширишга тўсқинлик қиляпти.

Достон Аҳроров
Муаллиф Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид