Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланади
Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни белгиланади. Бу ҳақда 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада 30 июль – Халқаро дўстлик кунини юртимизда “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилаш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 1 апрель, масъуллар - Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Адлия вазирлиги.
Шунингдек, “Дўстлик ҳафталиги” ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада “Дўстлик ҳафталиги” ва халқаро форум-фестивал Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш соҳасидаги обрўсини янада тарғиб қилиш бўйича аниқ тадбирлар назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 30 июль, масъуллар - Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги.
Мавзуга оид
15:45 / 19.02.2026
Ўзбекистонда автобанлар ташкил этиш вазифаси давлат дастурига киритилди
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
17:47 / 16.02.2026
Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси киритилади — Давлат дастури
17:38 / 16.02.2026