Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетувчилар сони кўпайди
Ўтган йили Ўзбекистондан кўчиб кетган одамлар мамлакатга кўчиб келганларга нисбатан 12,5 минг нафарга кўп бўлган.
Фото: Pixabay
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги миграция ҳолати бўйича маълумотларни эълон қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Қўмита маълумотига кўра, 2020 йил давомида 203,7 минг одам Ўзбекистондан кўчиб кетган. Шу билан бир қаторда, 191,2 минг одам кўчиб келган. Пандемия шароитида чегаралар узоқ вақт ёпиқ бўлганига қарамай, миграция кўрсаткичлари 2019 йилга нисбатан юксалган.
Таъкидланишича, Қашқадарё (22,3 минг киши), Самарқанд (12,8 минг киши), Сурхондарё (10,9 минг киши) ва Бухоро (8,5 минг киши) вилоятларидан кўчиб кетганлар шу ҳудудга кўчиб келувчилар сонига нисбатан сезиларли даражада баландлиги кузатилган. Миграциянинг ижобий даражаси Тошкент шаҳри (71,8 минг киши) ва Тошкент вилоятида (4,4 минг киши) қайд этилган.
Ўзбекистонга хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келган одамларнинг 37 фоизи), Россия (22,3 фоиз) ва Тожикистон (20 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми ҳам Қозоғистон (64,3 фоиз) ва Россия (29,3 фоиз)га кетганлар ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот учун, 2019 йил давомида кўчиб кетганлар 169,5 минг кишини, кўчиб келганлар 158,9 минг кишини ташкил қилганди.
Мавзуга оид
18:32 / 27.05.2026
2026 йилда кўчиб ўтиш учун энг яхши мамлакатлар эълон қилинди
09:49 / 26.05.2026
Ўзбекистонда 70 ёшдан ошганлар орасида ҳам ота бўлганлар бор
08:22 / 26.05.2026
БМТ статистикаси: қайси давлатларда ўлим даражаси юқори?
23:10 / 25.05.2026