14:24 / 18.01.2021
10268

Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилояти иккита туман бўлим бошлиғи вафот этди

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти Ховос ва Янгиер туманлари бўлими бошлиқлари вафот этди.

Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Норчаев Жаҳонгир Синдорович 17 январ куни вафот этди. Шунингдек, Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлими бошлиғи Файзиев Бахтиёр Садуллаевич 52 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда жамғарма ахборот хизмати.

Расмий ахборотда марҳумларнинг  ўлим сабаби келтирилмаган. Молия вазирлиги вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, Норчаев ва Файзиевнинг ўлимига коронавирус сабаб бўлмаган.

2020 йил 19 сентябрда жамғарма ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Миродил Қосимов вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, коронавирус туфайли молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов вафот этгани хабар қилинган.

Top