18:49 / 22.01.2021
12619

Юнусобод туманида музлама сабаб 6та автомобил тўқнашди

Жорий йилнинг 22 январь куни соат 17:00ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги Юнусобод кўчасида жойлашган кафе рўпарасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Х.Х. “Нексия-2” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тезликни пасайтирган вақтида унинг ортидан келаётган, 1996 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги “Нексия-3”, 1977 йилда туғилган Н.Р. бошқарувидаги “Эпика”, 1984 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги “Нексия-2”, 1993 йилда туғилган А.В. бошқарувидаги “Матиз” ва 1992 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги “Матиз” автомобиллари иштирокида олдинма-кетин тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top