Ўзбекистон | 13:15 / 23.01.2021
7411
1 дақиқада ўқилади

Тахтиқорача довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланди

Тахтиқорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Қайд этилишича, йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб, зарурий чоралар кўрилди.

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлиш, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқариш сўралган.

Мавзуга оид