Ўзбекистон | 17:22 / 23.01.2021
15615
2 дақиқада ўқилади

Вазирлик мутасаддиси дарсликларда йўл қўйилган хатолар юзасидан изоҳ берди

Жорий йилнинг 22 январ куни мактаб дарсликлари билан боғлиқ муаммоларга бағишланган брифинг ўтказилди. Унда халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев дарсликларда йўл қўйилган хатолар юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар ҳақида гапирди.

Унга кўра, дарсликлар бир марта чоп этилгач, бир неча йил давомида ижара асосида фойдаланилади. Бир йилда 600 мингдан ортиқ ададда дарсликлар чоп этилади. Хатога йўл қўйилган бўлса, масъулга нисбатан чора кўрилади, бироқ тўлиқ тиражни қайта чоп этиш имкони деярли йўқ. Ҳар йили ўша дарсликка дуч келган ота-оналар ўша хатоларни қайта-қайта тармоққа қўймоқда. 

«Бугун ижтимоий тармоқларда дарсликлар билан боғлиқ кўтарилаётган масалалар кўп. Ўша дарсликларни олиб, чоп этилган санасига қарайдиган бўлсак, у 2017 йилда, 2018 йилда чоп этилганини кўриш мумкин. Дарсликлар бўйича катта ишлар бошланган. Ким бу жараёнларни ўз кўзи билан кўришни истаса, Республика таълим марказига таклиф этамиз. Янги миллий ўқув дастурига мос равишда, дарсликлар тўлиқ янгиланмоқда», - деди вазирлик мутасаддиси.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид