10:59 / 24.01.2021
19574

UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди

Фото: Jeff Bottari/Zuffa LLC

Абу Дабида ўтган UFC 257'нинг марказий жангида икки вазн бўйича собиқ чемпион Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилди. 

Жангнинг 2-раундида Порье ирландиялик спортчини нокаутга учратди ва реванш олди. Ушбу жангчиларнинг дастлабки тўқнашувида Конор ғалаба қозонганди. 

Эътиборлиси, Макгрегор UFC'даги фаолияти давомида илк бор нокаутга учратилди.

Top