«Насаф» ўз стадионининг номланиш ҳуқуқини сотади

Ўзбекистон чемпионатининг ўтган мавсумида иккинчи ўринни қўлга киритган Қаршининг «Насаф» клуби ўз стадиони номини ҳамкорлик асосида сотмоқчи. Бу ҳақда клуб расмий Telegram-каналида эълон қилинди.
Каналда эълон қилинган видеороликда «Насаф» клуби тадбиркорларни ҳамкорликка чорлаган. Унда клуб стадионининг турли қисмларида, футболчиларнинг либосларида реклама жойлаштириш мумкинлиги айтилади. Шунингдек, «Насаф» клуби стадиони номи ҳам сотилади. Яъни, келишилган миқдорда пул тўлаган корхона белгиланган муддатда «Насаф» клуби стадиони номини ўз корхонаси ёки маҳсулоти номига ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади. Айни дамда стадион «Марказий» деб аталади.
Охирги вақтларда «Насаф» муваффақиятли мавсум ўтказгани қарамай, қийин молияваий ҳолатни бошдан ўтказаётгани маълум. Шу сабаб «Насаф» ўз машҳурлигидан максимал даражада фойдаланиб, мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлаган жамоани сақлаб қолмоқчи.
Маълумот учун, «Насаф» ўтган мавсум чемпионатда иккинчи ўринни эгаллаган бўлса-да, ОЧЛда қатнаша олмайди. Чунки жамоа мусобақада қатнашиш учун махсус лицензия олмаган.
«Насаф» расмий халқаро мусобақада ғолиб бўлган ягона ўзбек клуби ҳисобланади. Қарши клуби 2011 йил ОФК кубогида ғолиб бўлган. Украиналик Анатолий Демьяненко мураббийлигидаги «Насаф» ўша мусобақа финалида Илҳом Шомуродов ва Андрей Переплёткиннинг голлари эвазига Кувайтнинг «Ал Кувайт» жамоасини мағлуб этган. «Насаф» етакчиси Артур Геворкян мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган.
«Насаф»ни 8 йилдан буён Рўзиқул Бердиев бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа Ўзбекистон чемпионатида 4 марта бронза, 3 марта кумуш медалларни қўлга киритган бўлса, бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва мамлакат суперкубогини қўлга киритган. Бердиев «Насаф»даги фаолиятида 4 марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

10:06 / 04.03.2025
Тошкентдаги мактабда стадион панжаралари қулаб тушди

17:15 / 02.12.2024
«Барчаси ҳакамнинг баҳсли қароридан бошланди». Гвинеядаги ўйинда ўнлаб фанатлар ҳалок бўлди

17:54 / 01.11.2024
«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди

00:00 / 24.10.2024