09:00 / 25.01.2021
5634
Реклама

Olmazor Business City – табиат билан уйғун турар жой мажмуаси

Bizning Uylar Development компанияси Olmazor Business City турар жой мажмуасини тақдим этади – бу эркинлик, макон ва ҳаётнинг табиат билан уйғунлигини қадрловчилар учун идеал танлов.

Бугунги кунда Olmazor Business City мамлакатимиздаги энг йирик турар жой мажмуаларидан биридир. Мажмуада 28 та кўп қаватли уй-жой бинолари бўлиб, улардан бири ўзига хос ўттиз қаватли осмонўпар бино ҳисобланади. Турар жой мажмуаси ривожланган инфратузилмага эга. Мажмуа ҳудудида кенг ер ости автотураргоҳи, кўплаб сайр хиёбонлари ва дам олиш жойлари, спорт ва болалар майдончалари мавжуд.

Бундан ташқари, ушбу объект ҳудудида кўплаб савдо бинолар, пойтахтдаги йирик shopping mall, хусусий тиббиёт муассасаси, болалар таълим муассасалари – хусусий мактаб ва болалар боғчаси жойлашади. Буларнинг барчаси 23 гектардан зиёд улкан ҳудудда фаолият олиб боради. Мажмуа ҳудудида бинолар оралиғи кенглигига алоҳида эътибор қаратилган. Умумий майдонда бинолар ўзаро уйғун ҳолда бунёд этилган. Ўз навбатида бундай «кенглик» турар жой мажмуасининг афзаллиги ҳисобланиб, бу борада ҳар қандай турар жой мажмуаси билан рақобатлаша олади.

Мажмуадаги бинолардан ташқари кенглик катта кўкаламзор майдон учун асосий жой бўлиб хизмат қилади. Кенг кўламли экологик ҳудудда 800 метрлик канал бўйи мавжуд. Ички ҳудуддаги мазкур жой ташқаридан тўсиқ билан ўралган. Шу сабаб мажмуа аҳолиси кундалик бўш вақтларида очиқ ҳавода сайр қилиш имкониятига эга бўладилар.

Bizning Uylar Development компанияси Olmazor Business City турар жой мажмуаси ҳудудидаги барча кўчмас мулк турларини энг оптимал ва қулай шартларда сотади. Сиз муддатли тўлов ёки фойдали шартлар асосида хонадон эгаси бўлишингиз мумкин.

Olmazor Business City янги турар жой мажмуасида юздан ортиқ оилалар ўзларининг янги хонадонларининг бахтли эгаларига айланишди. Бу ерда сиз уйингиздан ташқарида табиат билан уйғун ҳолда фаровон ҳаёт кечириш имкониятига эга бўласиз. Кенгликка ошиқинг – Olmazor Business City'ни танланг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 5-А уй.

Мўлжал: Шимолий Олмазор чорраҳаси.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +998 71 210 44 44

Instagram: @bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Сайт: bizninguylar.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top