21:20 / 27.01.2021
4831

2021 йилда соғлиқни сақлаш соҳаларига қанча маблағ ажратилди?

Жорий йил давомида Давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига 20,9 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган. Бу 2020 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпроқдир.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Молия вазирлиги ахборот хизмати соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг ижроси учун режалаштирилган маблағлар тўғрисида маълумот берди.

Вазирлик ахборотига кўра, жорий йилда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига оид тадбирлар учун 20,9 триллион доллар ажратилиши режалаштирилган. Бу 2016 йилга нисбатан қарийб 3,5 баравар ёки 2020 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпроқдир.

Шунингдек, давлат дастурларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда 1,07 триллион сўм ёки 2020 йилга (716,6 миллиард сўм) нисбатан 1,4 баробарга ва 2016 йилга (79,1 млрд. сўм) нисбатан қарийб 13 баробарга кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Жумладан:

1. Оролбўйи минтақаси аҳолисининг турмуш шароитлари ва сифатини яхшилаш мақсадида 14 миллиард сўм;

2. Онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш учун 61,7  миллиард сўм;

3. Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган 150 нафар болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш учун - 27,8 миллиард сўм;

4. Болаларни юқумли касалликларга қарши эмлашни вакциналар билан таъминлаш учун 198,6  миллиард сўм.2020 йилга (131,6 млрд.сўм) нисбатан 1,5 баробарга кўпроқ.

5. Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастурининг ижросини таъминлаш учун 44,3  миллиард сўм;

6. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун  90,9 миллиард сўм;

7. Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш учун 137,8 миллиард сўм;

 8. Аҳолига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш учун 24,6  миллиард сўм;

9. Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун 35,4 миллиард сўм;

10. Сил ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишига қарши курашиш комплекс чора-тадбирлари харажатлари учун 24,7  миллиард сўм;

11. Гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни қўллаб-қувватлаш учун 91,4 миллиард сўм;

12. Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар учун 28,9 миллиард сўм;

13. Юқумли касалликларга, шу жумладан вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси бўйича комплекс чора-тадбирлар харажатлари учун – 14,2  миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган.

2020 йилда республика бўйича «Тез ёрдам»га 11,5 миллионга яқин мурожаат тушганлиги маълум қилинганди.

Top