00:54 / 27.01.2021
11120

«Локомотив» Жасур Жалолиддинов билан шартномани бекор қилди

Москванинг «Локомотив» клуби яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов билан хайрлашганини эълон қилди. 

Клуб расмий сайтининг ёзишича,  шартнома ҳар икки томоннинг розилиги билан бекор қилинди. 

Ўзбекистонлик 18 ёшли футболчи рус клубига 2020 йил ёзида ўтганди. Аммо у «темирйўлчилар» сафида бирорта ўйинда майдонга тушмаган, сўнг «Тамбов»га ижарага берилганди.

Top