Жаҳон | 17:36 / 28.01.2021
4978
1 дақиқада ўқилади

МДҲ ижроия қўмитаси раиси ташқи таъсирларга қарши бирлашишга чақирди

Лебедевнинг фикрича, МДҲнинг ҳозирги раиси Беларус зиммасига "ташқаридан бўладиган мислсиз босимга қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича алоҳида масъулият" тушади.  

Фото: Коммерсантъ

МДҲ давлатлари ташқи сиёсий ва иқтисодий босимларга қарши бирлашиши зарур. МДҲ ижроия қўмитаси раиси, МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев журналистлар билан суҳбатида ана шу фикрни айтди.

 "23 январ куни Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб ўтган акциялар улар мамлакатимиздаги вазиятни издан чиқариш учун режалаштирилганлигини кўрсатмоқда. Нафақат иқтисодий зарар етказиш, балки вазиятни сиёсий жиҳатдан издан чиқаришга йўналтирилган. Биз бунга асло йўл қўймаслигимиз керак", - деди Лебедев.

Унинг сўзларига кўра, МДҲнинг ҳозирги раиси Беларус зиммасига "ташқаридан бўладиган мислсиз босимга қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштириш бўйича алоҳида масъулият" тушади.  

 "Хориждаги ҳамкорларимиз наздидаги битта эҳтиётсиз сўз айтилиши билан бақир-чақир, мамлакатларимизга босим бошланади. Бу санкциялар бизни саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга, давлатларимизга нисбатан мислсиз босимга биргаликда қарши туришга мажбур қилади", - деди МДҲ ижроия қўмитаси раиси.

Мавзуга оид