Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакияда аҳолининг ярмидан ортиғи коронавирусга текширувдан ўтказилди
Қайд этилишича, 18 январдан 26 январгача ўн ёшдан катта бўлган 2,95 млн нафар словак тест топширган. Текширилганларнинг 1,24 фоизида натижа мусбат чиққан.
Словакияда аҳолини коронавирусга оммавий текширувнинг учинчи босқичи ниҳоясига етди. Аҳолиси 5,5 миллион кишидан иборат мамлакатнинг қарийб уч миллион нафар фуқароси текширувдан ўтказилди, деб хабар бермоқда dpa.
Қайд этилишича, 18 январдан 26 январгача ўн ёшдан катта бўлган 2,95 млн словак тест топширган. Текширилганларнинг 1,24 фоизида натижа мусбат чиққан.
Коронавирусга тест натижаси мусбат чиққанлар 7 февралгача ишга бориши ёки ташқарида юриши тақиқланади.
Словакияда декабрда локдаун жорий этилган, январ ўрталарида эса коронавирусга оммавий тест топшириш бошланганди.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026