Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: Олмазор тумани ҳокими Тошкент шаҳри ҳокимига биринчи ўринбосар бўлади
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлиши кутилмоқда. Kun.uz'нинг турли тузилмалардаги бир неча манбалари берган маълумотга кўра, у Тошкент шаҳри ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтади.
Бахтиёр Султонович Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандис-қурилиш институтини тамомлаган.
Бахтиёр Раҳмонов турли йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш масаласи бўйича биринчи ўринбосари, Миробод ва Сергели туманларида ҳоким лавозимларида ишлаган. У 2018 йил майидан буён Олмазор туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Kun.uz манбаси хабар қилишича, 2018 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов ҳам бошқа лавозимга тайинланади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 27 январ куни ёшлар бандлиги масаласида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳафта битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилганди.
29 январ куни жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди.
Мавзуга оид
20:47 / 01.06.2026
Тошкентда трансформатор ёниб кетди
13:28 / 11.04.2026
Ходимларга дайди топишни буюрган Олмазор тумани ИИБ амалдори ишдан олинди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
12:59 / 19.02.2026