Ўзбекистон | 07:54 / 30.01.2021
33340
1 дақиқада ўқилади

Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди

Фото: IIV.uz

Полковник Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари томонидан имзоланган фармонда айтилади.

Ўзбекистон президентининг 2021 йил 29 январдаги фармони билан полковник Дониёр Қодиров ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилиб, президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур лавозимда ишлаб келаётган Улуғбек Тошхўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Дониёр Қодиров ўз вақтида ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, у 2018-2019 йилларда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Мавзуга оид