Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция коронавирус сабабли чегараларини ёпди
Франция Европа иттифоқига кирмайдиган давлатлардан ўз ҳудудига киришни тақиқлади. Ушбу қарор мамлакатдаги эпидемиологик вазият сабабли қабул қилинган.
Франция бош вазири Жан Кастекснинг таъкидлашича, Францияга жиддий сабабларсиз кириш ва ундан чиқиш тақиқланади. Европа иттифоқидан Францияга кириш учун трансчегаравий ишчилардан ташқари барча манфий ПЦР-тест тақдим қилиши лозим.
Францияда комендантлик соати амал қилиши давом этади, майдони 20 минг квадрат метрдан каттароқ бўлган ноозиқ-овқат дўконлари ёпиқ қолади. Кастекс яқин кунлар қўшимча чоралар қабул қилиш борасида “ҳал қилувчи” бўлишидан огоҳлантирган.
Янги чекловлар 31 январдан кучга киради.
Мавзуга оид
11:33 / 20.01.2026
Трамп Макронга 200 фоизлик бож киритиш билан таҳдид қилди
20:54 / 18.01.2026
Макрон АҚШга қарши жавоб чоралари кўришни таклиф қилмоқда
14:45 / 14.01.2026
Ле Пен апелляцияси: президентлик сайлови масаласи судда ҳал бўлади
13:37 / 14.01.2026