20:27 / 01.02.2021
3455

Ryanair авиакомпанияси кўрган зарар 1 млрд доллардан ошиши мумкин

Авиакомпаниянинг 2020 йил октябр-декабр ойларидаги рейслари сони 78 фоизга қисқарган.

Фото: Niall Carson/PA

Ирландиянинг Ryanair авиакомпанияси 2020 йилда кўрган молиявий зарар бир миллиард доллардан ортиқни ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш доирасида Европанинг энг йирик бюджет авиакомпанияси зарар кўрмоқда.

Авиакомпаниянинг 2020 йил октябр-декабр ойларидаги рейслари сони 78 фоизга қисқарган.

Ryanair ўтган йилнинг апрелидан 2021 йил мартигача кўрган зарар 850 миллион евродан (1,03 миллиард доллар) 950 миллион еврогачани ташкил этиши мумкин.

Ўтаётган молиявий йил лоукостернинг 35 йиллик тарихи давомидаги энг оғир давр бўлиши кутилмоқда.

Top