Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электромобиллар учун 2та қувватлаш станцияси ўрнатилди
Тошкент шаҳрида электромобиллар учун 2та қувватлаш станцияси ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Вазирлик маълумотида қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4779-сон қарорига асосан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Электромобилларни қувватлантириш станцияларини “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига қарашли “UNG Petro” МЧЖ тасарруфидаги, Тошкент шаҳрида жойлашган 2та АЁҚШда (Чилонзор тумани, Байналмилал кўчаси, 100А-уй ва Чинобод 15 Мирзо Улуғбек туманu, КАҲЙ, Чuнобод кўчаси) шаҳарсозлик норма қоидаларига мувофиқ жойлаштириш мумкинлиги белгилаб олинди.
Ҳозирда ушбу АЁҚШларда модул станциялари ўрнатилиб ишга туширилди.
Аввалроқ, 2020 йилда Ўзбекистонга нечта электромобил олиб келингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
09:25 / 17.12.2025
Еврокомиссия электромобилларга ўтиш қоидаларини юмшатишни таклиф қилди
10:46 / 12.12.2025
Электромобиллар сони ошиб бормоқда: Тошкент ва Тошкент вилояти пешқадам
16:02 / 08.12.2025
Автомобил ишлаб чиқариш қисқаради, электромобиллар кўпаяди: Германия автосаноати прогнози
19:45 / 03.12.2025