АҚШ Немцов ва Навалний иши сабаб Путинга санкция қўллаши мумкин
Америкалик республикачи ва демократ сенаторлар биргаликда махсус қонун лойиҳасини ишлаб чиқишмоқда. Унга кўра, Владимир Путин илк марта тўғридан тўғри АҚШ санкциялари объектига айланиши мумкин.
Қонун лойиҳасида Борис Немцовнинг ўлдирилиши ва Алексей Навалнийни заҳарлашга алоқаси бор бўлган расмий шахслар санкцияга тортилиши кўзда тутилган. «Путиннинг ҳукумати коррупция ва зулмкорликка қаратилган режимдан хабар топган фуқароларни қўрқитиш учун қотилликдан фойдаланишни узоқ йиллардан буён одат қилган», дейди демократик партия вакили Крис Кунс.
«Россияни душманлик кайфиятидаги ишлар учун жавобгарликка тортиш» номли қонун тасдиқланганидан кейин 90 кун ичида АҚШ президенти администрацияси қонунчиларга Навалнийни заҳарлашда қатнашган собиқ ёки амалдаги ҳукумат вакиллари ҳақида маълумот беришга мажбур бўлади. Қонунга кўра, Оқ уй Россия ҳукумати Навалнийни заҳарлаш жараёнида кимёвий қуролдан фойдаланиш бўйича халқаро қонунчиликни бузган-бузмагани борасида қатъий фикр айтишга мажбур бўлади.
Шунингдек, президент администрацияси Конгрессга 2015 йил Борис Немцовнинг ўлдирилиши бўйича барча маълумотларни тақдим этиши керак. Немцов 6 йил аввал Кремл яқинида отиб кетилганди. Ушбу қонунга кўра, АҚШ президенти администрацияси қонунчиларга Владимир Путин ва оила аъзоларининг иқтисодий ҳолати ҳақида маълумотларни ҳам тақдим этиши керак.
Мавзуга оид
17:53
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024